А A
10:43:09 28.04.2024 Yakshanba

14:09 | 27 November 2015

Тошкент шаҳрида навбатдаги иситиш мавсумига тайёргарлик ишлари ниҳоясига етди

Print Print
cb49ab456e73110c2109c60376d6e48a22f8f1121

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Тошиссиққуввати” ИЧБ унитар корхонаси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда корхона раҳбари Фарҳод Ҳамидхонов жорий куз-қиш мавсумига қандай тайёргарлик кўрилгани тўғрисида маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, иситиш мавсуми бошлангунга қадар 19та қозон таъмирдан чиқарилган, 481 та маҳаллий қозонхона ҳамда 61та насос жорий таъмир қилинган. Шунингдек, магистлар ва тақсимловчи қувурларнинг 449 километри таъмирдан чиқарилди, хусусан, 30 километрлик қувурлар қайта ётқизилган, 92 километрда изоляция тикланган.

“Тошиссиққуввати” ИЧБ УК тасарруфида жами 170та қозонхона мавжуд бўлиб, уларнинг 3таси марказий (2-ИМ, “Сувсоз”, “Саноатэнерго”), 116таси локал ва 51таси модул типидаги автоматик тарзда ишловчи қозонхоналардир.

Матбуот анжуманида Тошкент шаҳрида жами 13149та бино, шу жумладан, 9141та кўп қаватли уй иссиқлик тармоқларига улангани айтиб ўтилди.

Manba Kun.uz

Ishonch telefoni

phone2

+998 91 109 00 90

April 2024
M T W T F S S
« Nov    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930