А A
04:33:07 11.10.2024 Juma
 

21:42 | 16 March 2015

Murojaat qilish tartibi

  • Фуқароларнинг мурожаатлари оғзаки ёки ёзма шаклда киритилади. Фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари бир хил аҳамиятга эга.
  • Фуқароларнинг мурожаатлари якка тартибда ёки жамоа томонидан берилиши мумкин. 
  • Фуқароларнинг мурожаатлари ариза, таклиф ёки шикоят кўринишида бўлиши мумкин. 
  • Ариза фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоси баён этилган мурожаатидир. 
  • Таклиф фуқароларнинг давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларини ўз ичига олган мурожаатидир. 
  • Шикоят фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш тўғрисидаги талаби баён этилган мурожаатидир. 
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат органларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. 
  • Фуқароларнинг мурожаат зтиш ҳуқуқидан фойдаланишлари бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги керак. 
  • Хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат органларига ушбу Қонунга мувофиқ мурожаат этиш ҳуқуқига эга. 
  • Фуқаролар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат этиш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланган тарзда тартибга солинади. 
  • Фуқароларнинг мурожаатлари, агар қонунларда уларни кўриб чиқишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса, ушбу Қонунга мувофиқ кўриб чиқилмайди.

Ishonch telefoni

phone2

+998 91 109 00 90

October 2024
M T W T F S S
« May    
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031